Булар мусулмон уламоларининг Шофеъийдан кейин унга зид ёки мувофиқ равишда усули фиқҳ илмидаги ҳолатидир. Аммо Шофеъийдан кейин усули фиқҳ илмининг кўлами кенгайиб, шарҳловчилари кўпайди. Ажабланарлиси шуки, Шофеъийга яқин асрларда ижтиҳод қилувчи мужтаҳидлар камайиб кетди. Шофеъий асридан кейинги асрларда ижтиҳод эшиги беркилди. Лекин усули фиқҳ илми ўсди, унинг қоидаларини текшириш кўпайди, фиқҳий масалалар тармоқларга бўлинди. Лекин бу ривожланишларнинг бари амалий жиҳатдан эмас, назарий жиҳатдан бўлди. Усул илми назарий жиҳатдан ривожланганлиги сабабли, мужтаҳидларни яратишга, ижтиҳод эшиги беркилди деган фикрни сингдириб, йўқотишга таъсирини ўтказолмади. Эҳтимол, кейинги асрлардаги усули фиқҳ холис назарий йўналишдан юрганлиги ҳамда унда назарий баҳс кўпайиб, усули фиқҳга алоқаси йўқ баҳслар киритилганлиги сабаб бўлгандир. Баҳслашувчиларнинг эътибори қоидаларни текшириб, уларни тузатишга, уларни далиллар билан қувватлаб, энг кучлисини далил деб танлашга қаратилган эди. Усул илмини ўрганувчиларда назарий фаразлар кўпайиб кетди. Улар далолатларни текшириб, уни мантиқ уламоларидек тақсимлаб, усули фиқҳга бирор натижа бермайдиган баҳсларни қўзғашди. Масалан, чиройли, хунук баҳси ақлийми ёки шаръийми? Неъмат берувчига шукр қилиш нақл билан вожибми ёки ақл биланми? Улар усули фиқҳ илми эмас, калом илмидаги гаплар ҳақида баҳслашишди. Масалан, пайғамбарларнинг гуноҳдан поклиги, рисолат ишларида пайғамбарларга унутиш ва хатонинг жоизлиги борасида баҳс юритишди. Улар усули фиқҳга эмас, араб тилига алоқадор гаплар ҳамда тилларнинг асли, ҳарф ва исмлар борасида баҳс олиб боришди. Улар усули фиқҳ илмини фаолиятдан тўхтатиб, мужтаҳидларни вужудга келтириб, фиқҳни самарали қиладиган қонунчилик жиҳатидан, олимлар содда ҳукмларни ҳам ишлаб чиқолмайдиган назарий баҳсга айлантиришди. Оқибатда усули фиқҳнинг фойдаси йўқолиб, қонунчилик ва истинботда таъсири билинмай қолди. Усули фиқҳ илми ҳукмларни истинбот қилиб, қонунчилик жиҳатини ривожлантиришда араб тили учун наҳв ва балоғат илмидан зарур бўлгани сингари, бу илмни ўрганиш учун уни назарий жиҳатдан эмас, воқеий жиҳатидан ўзлаштиришга аҳамият бериш лозим. Бу борада истинбот қилишга тааллуқли баҳслар билан чекланиб, усули фиқҳ ўзига тааллуқли далиллар, унинг мазмунига мос воқеалар билан бирга ўрганилмоғи лозим, токи усули фиқҳ мужтаҳидлари ҳамда Ислом оламида ва бошқа жабҳаларда ҳар куни пайдо бўладиган муаммоларни муолажа қилиш учун қонунларни кашф этсин.
ФиқҳФиқҳнинг луғавий маъноси тушуниш демакдир. Масалан, Оллоҳ Таоло айтади:
Фиқҳ қонунчиликда тафаккур ва далил келтириш йўли билан шаръий ҳукмларни билишга хос илмдир. Дарҳақиқат, шаръий ҳукмларни билиш улар
240-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|